Статья опубликована в рамках: LXXIX Международной научно-практической конференции «Актуальные проблемы юриспруденции» (Россия, г. Новосибирск, 21 февраля 2024 г.)
Наука: Юриспруденция
Секция: Международное право
Скачать книгу(-и): Сборник статей конференции
дипломов
ТРАНСМИЛЛИЙ КОРПОРАЦИЯЛАР ВА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ: ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИНГ БЕЛГИЛАРИ ВА УНИНГ ЧЕГАРАЛАРИ
ТРАНСНАЦИОНАЛЬНЫЕ КОРПОРАЦИИ И ПРАВА ЧЕЛОВЕКА: ПРИЗНАКИ МЕЖДУНАРОДНО-ПРАВОВОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТИ И ЕЕ ГРАНИЦЫ
Нигматов Комрон Иноятуллаевич
Независимый научный сотрудник (PhD) Университета мировой экономики и дипломатии, заведующий юридическим отделом Института законодательства и правовой политики при Президенте Республики Узбекистан, советник юстиции 1 класса,
Узбекистан, г. Ташкент
TRANSNATIONAL CORPORATIONS AND HUMAN RIGHTS: SIGNS OF INTERNATIONAL-LEGAL RESPONSIBILITY AND ITS LIMITS
Komron Nigmatov
Independent researcher (PhD) of the University of World Economy and Diplomacy, head of the legal department of the Institute of Legislation and Legal Policy under the President of the Republic of Uzbekistan, first-class judicial adviser,
Uzbekistan, Tashkent
АННОТАЦИЯ
Тадқиқотда трансмиллий корпорациялар ва инсон ҳуқуқларига оид халқаро-ҳуқуқий жавобгарликнинг маълум юридик табиати очиб берилган. Инсон ҳуқуқларига анъанавий ёндашиш шуни белгилаганки, инсон ҳуқуқлари шахсни давлатдан ҳимоя қилади. Мазкур доктрина, халқаро бизнес ҳали қудратли бўлмаган ва халқаро иқтисодий ривожланиш унча кучли бўлмаган пайтда ишлаб чиқилган. Бугунга келиб, халқаро бизнес таъсир доираси анча кенгайиб қолган. Шунинг учун, халқаро ҳуқуқ ушбу анъанавий ёндашишни такомиллаштириши ва кенгайтириши мақсадга мувофиқ бўлади. Давлатлар инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро мажбуриятларни бажаришлари энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
АННОТАЦИЯ
Исследование раскрывает определенную правовую природу международно-правовой ответственности в отношении транснациональных корпораций и прав человека. Традиционный подход к правам человека установил, что права человека защищают индивида от государства. Эта доктрина была разработана в то время, когда международный бизнес еще не был мощным, а международное экономическое развитие не было очень сильным. На сегодняшний день сфера влияния международного бизнеса значительно расширилась. Поэтому международному праву было бы целесообразно усовершенствовать и расширить этот традиционный подход. Одной из важнейших задач является выполнение государствами международных обязательств в области прав человека.
ABSTRACT
The study reveals the specific legal nature of international legal responsibility in relation to transnational corporations and human rights. The traditional approach to human rights has established that human rights protect the individual from the state. This doctrine was developed at a time when international business was not yet powerful and international economic development was not very strong. Today, the sphere of influence of international business has expanded significantly. It would therefore be appropriate for international law to refine and expand this traditional approach. One of the most important tasks is for states to comply with international human rights obligations.
Калит сўзлар: трансмиллий корпорациялар, инсон ҳуқуқлари, жавобгарлик, давлат, ҳуқуқбузарлик, бизнес, БМТ, халқаро ҳуқуқ.
Ключевые слова: транснациональная корпорация, права человека, ответственность, государство, нарушение, бизнес, ООН, международное право.
Keywords: transnational corporation, human rights, responsibility, state, violation, business, UN, international law.
Мамлакатда ТМКлар фаолиятини халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш зарурияти кучаймоқда. Жумладан, “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясида юртимизда 250 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш, халқаро стандартлар асосидаги корхоналар сонини 10 баробарга ошириш ва 5 мингтага етказиш, Ўзбекистон 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида эса АҚШ ва бошқа мамлакатлар молиявий корпорациялари ва инвесторлари сармояларини республикадаги лойиҳаларга жалб қилиш мақсад қилинган [1].
ТМК ва инсон ҳуқуқлари мунозарасига қайси томондан қаралмасин, бугунги кунда корпорациялар инсон ҳуқуқлари стандартларига мувофиқ турли хил контекстларда, шу жумладан инсон ҳуқуқларига оид қоидалар, инвестиция ва бошқа масалаларда суд олдида жавоб беришлари мумкин. Шу билан бирга, оддий халқаро ҳуқуқда инсон ҳуқуқларига оид корпоратив мажбуриятлар масаласи, гарчи суд қарорларида (резолютив қисмларида) кўрсатилмасада, судда кенг муҳокама қилинади [2].
Кўпгина ТМКларнинг ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ҳажми, баъзи унча ривожланмаган давлатларнинг ЯММ ҳажмларининг биргаликдаги йиғиндисидан кўпроқдир. Масалан, “Coca Cola” компанияси даромади 2023 йил III чорагида 35 млрд долларни ташкил этди [3]. Қиёслаш учун Бутунжахон Банки статистикасига эътибор берилса, 2022 йилда ЯММ ҳажми Гамбияда 2,2 млрд, Джибуттида 3,5 млрд доллар, Либерияда 4 млрд доллар ва Қирғизистонда 11,5 млрд долларни ташкил этди. Йиллик даромадлар тақсимоти бўйича Жаҳон банкининг 2022 йилдаги давлатлар рўйхатида “Coca Cola” компанияси 125 ўринни (жами 200 та давлат) олган бўларди [4].
Телекоммуникацияларни ривожланиши ва корпоратив амалиёт ҳақидаги ахборотни тарқалиши, хусусан, ТМКлар қандай ва қайси шароитларда ўз маҳсулотини ишлаб чиқариши ҳақидаги маълумотни тарқалиши билан бу каби иммунитет аста-секин йўқолади. 2004 йилда америкалик тадқиқотчи Коне изланиш натижасида шуни аниқладики, инсон ҳуқуқларини бузиб юрган ТМКлар ҳақида хабари бор америкалик истеъмолчиларни 90%и бошқа компанияни танлашади, 81%и бундай маълумотни оиласи ва дўстларига етказиши, 80%и бундай компанияга маблағ киритмасликлари, 75%и бундай компанияда меҳнат қилмасликлари, 73%и эса ушбу корхона маҳсулотларини олмас эканлар [5].
Ўрганилаётган масала халқаро муносабатларда муаммоли ҳисоблансада, уни иккитомонлама келишувлар асосида ҳал қилиш мумкин. Бироқ иккитомонлама инвестициявий келишувлар бу каби масалаларни қамраб олиши мураккаб масала. Чунки, инвестор ва филиал жойлашган мамлакат бундай қадамларга қарши бўладилар. Фикримизча, ягона юридик мустаҳкамланган ва амалга ошириш мумкин бўлган восита бу – кўптомонламали халқаро воситалардир. Бундай кўптомонламаликни дипломатик ижобий жиҳати шуки, у бир давлат фикрини иккинчи давлат фикрига зўрлаб ўтказилишини олдини олиб, барча учун тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаб беради. Аммо, тан олиш керакки, инсон ҳуқуқларига оид кўптомонламали келишувлар фақат миллий қонунчиликка трансформация қилингандагина қимматга эга бўлади.
“Global Exchange” АҚШ жамоат ташкилоти сўнгги бор 2018 йилда инсон ҳуқуқларини энг кўп бузган ТМКлар рўйхатини (жами 10 та ТМК) эълон қилди. Масалан, “Johnson & Johnson” дунёдаги энг йирик соғлиқни сақлаш компанияси (унинг маҳсулотлари Ўзбекистон бозорида ҳам очиқ савдода мавжуд) устидан 10 минг бемор шикоят қилган ва компаниянинг металл имплантини тоз суягига қўйиш вақтида кобальт моддасидан заҳарлангани баён этилган. Шунингдек, АҚШда 22 нафар аёл тальк кукуни таркибида асбест моддасидан фойдаланиш оқибатида тухумдон саратонига учрайди ва суд улар фойдасига 4,7 млрд доллар зарарни ундириб берди [6]. Мазкур рўйхатдаги ТМКлар бир неча бор АҚШнинг “Чет эл фуқароларининг фуқаровий даъволари тўғрисида”ги қонуни бўйича жавобгар сифатида судга жалб қилинганлар [7]. Бу қонунга кўра, агар корпорация мамлакат ҳудудидан ташқарисида ўз фаолияти натижасида бирон-бир зарар етказган бўлса, чет эл фуқароларига АҚШ ТМКларига қарши даъво киритишларига имконият берилади.
Дунё миқёсида барчанинг диққат-эътиборини тортган инсон ҳуқуқларини ТМКлар томонидан бузилиши мисолларига Махараштра (Ҳиндистон) штатидаги “Энрон” корпорацияси, Лотин Америкасида кийим-кечак ишлаб чиқариш, Сьерра-Леонедаги фуқаролик уруши ва бошқаларни киритиш мумкин. Инсон Ҳуқуқлари Кузатуви ташкилоти ўзининг 1999 йилдаги ҳисоботида “Дахбул Повер”, “Женерал Электрик” ва “Бечтел” ТМКларининг операциялари бўйича “Энрон” ТМКсини “инсон ҳуқуқлари бузилишини иштирокчиси” сифатида айблаб чиқди [8].
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 190 та конвенцияси ва 206 та тавсияномалари ишлаб чиқилган [9]. Ўзбекистон Халқаро Меҳнат Ташкилотига 1992 йил 13 июлда аъзо бўлиб, БМТ томонидан қўйилган эзгу мақсадларга эришиш ҳамда меҳнат соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш мақсадида 17 та конвенция (сўнггиси Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сон конвенцияси, 2023 йил 6 май, ЎРҚ-840-сон) ва 10 лаб тавсияномларига қўшилиб, ушбу жараён узлуксиз давом этмоқда. Масалан, МЖтКнинг 491-моддасига кўра, вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғи, хавфсизлиги ёки аҳлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Бунда болаларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган илмий қарашларнинг қонунчиликка трансформацияси кўринади [10].
ХУЛОСА
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Адлия вазирлигига инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш мақсадида ТМКларни қонун ҳужжатларига риоя қилишини назорат қилиш вазифасини юклаш таклиф этилади. Таъкидлаш жоизки, 2002 йилгача фаолият кўрсатган Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг “мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон манфаатларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишига қандай риоя қилинаётганлигини назорат қилиш” функцияси мавжуд бўлган. Лекин, ушбу вазирлик Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига айлантирилганида ушбу функция олиб чиқариб ташланган. Ушбу функцияни ТМКларга нисбатан татбиқ этган ҳолда Фуқаролик кодексида белгилашдан мақсад, ТМКларни инсон ҳуқуқларига риоя қилиши кераклиги ҳамда улар бузилган тақдирда ТМКларни мутаносиб жавобгарликка тортиш имкониятини алоҳида кафолатлашдан иборатдир.
Шунингдек, республикамизда ТМКларни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга қандай риоя қилаётганликлари бўйича мониторинг қилиш функциясини белгилаш ва уни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига юклатиш керак.
Фойдаланилган адабиётлар:
- ““Ўзбекистон – 2030” Стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–158-сон Фармони, 11.09.2023.
- Clapham Andrew. Human Rights Obligations for Non-State Actors: Where Are We Now? // Doing Peace the Rights Way: Essays in International Law and Relations in Honour of Louise Arbour / ed. Fannie Lafontaine, François Larocque. Intersentia, 2019. pp. 11-36.
- Coca-Cola отчиталась за 9 месяцев 2023 года, (https://blackterminal.com/news/58453?ysclid=lr7dom3hdm592014870&hl=ru) (2024 йил, 7 январь)
- List of annual income states (https://data.worldbank.org/indicator) (2024 йил, 6 январь)
- Seymur M. Guliyev. Cone Corporate Citizenship Study 2004, 2004 (https://www.linkedin.com/pulse/20140909050048-70750023-the-drivers-for-corporate-social-responsibility) (2023 йил, 29 июль)
- 10 корпораций – нарушителей прав человека, (https://globalexchange.org/campaigns/corporatecriminals2018) (2023 йил, 2 февраль)
- Alien Tort Claims Act (Alien’s action for tort), 28 Code of Laws of the United States, § 1350, 1993 (https://www.law.cornell.edu/uscode/text/28/1350) (2023 йил, 15 апрель)
- Summary of the Key Provisions of the ICC Statute, September, 1998, p. 5-6 (https://www.iilj.org/wp-content/uploads/2016/08/The-ICC-Statute-Summary-of-Key-Provisions.pdf) (2023 йил, 15 март)
- Information System on International Labour Standards. (https://www.ilo.org/dyn/normlex/en/f?p=1000:12000:::NO:::) (2023 йил, 2 май)
- Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, 01.04.1995
дипломов
Оставить комментарий