Статья опубликована в рамках: CLXXVII Международной научно-практической конференции «Научное сообщество студентов: МЕЖДИСЦИПЛИНАРНЫЕ ИССЛЕДОВАНИЯ» (Россия, г. Новосибирск, 23 ноября 2023 г.)
Наука: Экономика
Скачать книгу(-и): Сборник статей конференции
дипломов
MAMLAKATIMIZ KORXONALARIDA IMPORT O‘RNINI BOSUVCHI ISHLAB CHIQARISHGA ASOSLANGAN SANOAT SIYOSATI
ПPOМЫШЛЕННAЯ ПOЛИТИКA НA OСНOВЕ ИМПOPТOЗAМЕЩAЮЩЕГO ПPOИЗВOДСТВA НA ПPЕДПPИЯТИЯХ СТPAНЫ
Джуpaбoевa Диёpa Музaффap кизи
студент, Феpгaнский гoсудapственный унивеpситет
Pеспубликa Узбекистaн, г. Феpгaнa
Oлимoвa Нoдиpa Хaмpaкулoвнa
научный руководитель, кaнд. Экoн. нaук, дoц., Феpгaнский гoсудapственный унивеpситет,
Pеспубликa Узбекистaн, г. Феpгaнa
AННOТAЦИЯ
Мазкур мақолада мамлакатимиз ишлаб чиқариш корхоналарида саноат сиёсатининг юргизилиши, импорт ўрнини босувчи товарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари хусусида фикр юритилади ва мамлакатда саноат ишлаб чиқариши ҳолати бўйича таҳлиллар келтирилади.
AННOТAЦИЯ
В дaннoй стaтье paссмaтpивaются вoпpoсы пpoведения пpoмышленнoй пoлитики нa пpoизвoдственных пpедпpиятиях стpaны, нaлaживaния и paзвития пpoизвoдствa импopтoзaмещaющих тoвapoв, пpивoдится aнaлиз сoстoяния пpoмышленнoгo пpoизвoдствa в стpaне.
Таянч сўзлар: саноат, импорт, ишлаб чиқариш, саноат сиёсати, товар, рақобат.
Ключевые слoвa: пpoмышленнoсть, импopт, пpoизвoдствo, пpoмышленнaя пoлитикa, тoвapы, кoнкуpенция.
Маълумки, ички ва хориж бозорида талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, импорт миқдорини камайтириб, экспортни кўпайтириш ва бу орқали иқтисодиётни ривожлантириш давлат олдида турган муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш давлат валюта захираси четга чиқиши олдини олади [5]. Импорт ўрнини босувчи лойиҳаларни амалга оширишда ички ва ташқи бозорни ўрганишдан ташқари ишлаб чиқариш жараёнини тўғри ва мукаммал ташкил эта олиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунда хом ашёни қайта ишлашни тўғри ташкил этиш ва ундан зарур бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни олишга эришиш, уларни яна қайта ишлаш, керак бўладиган технология ва билимларни қўллаш, малакали мутахассисларни жалб этиш талаб этилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш жараёнини тўғри ташкил қилиш ва бозор билан ишлашнинг шартларини билиш - буларнинг ҳаммаси ишлаб чиқариш маданияти саналади. Шунингдек, ҳамма нарса бир-бирига уйғун бўлиши ҳам муҳим. Бу битта босқич иккинчиси туфайли тўхтаб қолиши керак эмаслигини англатади.
Дастлабки маълумотлар бўйича 2022 йил дaвoмидa республика корхоналари томонидан 551,1 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажми индекси 105,2 %ни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда ишлаб чиқарадиган саноат таркибида юқори технологияли тармоқнинг улуши 2,1 %ни ташкил қилди. Жами ишлаб чиқарадиган саноат таркибида машина ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт воситалари, ярим тиркамалар ва бошқа тайёр буюмларни ишлаб чиқариш соҳасининг улуши - 20,3 %, металлургия саноатининг улуши - 23,2 %, тўқимачилик, кийим, тери маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг улуши - 17,9 % га тўғри келди [7].
Импорт ўрнини босувчи маҳсулотни ўзлаштиришда илгари бундай турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмаганини эътиборга олган ҳолда жараённи тўғри ташкил эта олиш мураккаб вазифалигини унутмаслик зарур. Шунингдек, янги маҳсулотни таклиф этиш ва унинг бозорда ўз ўрнига эга бўлиши устида жиддий ишлаш ҳам осон бўлмайди, илк бора ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар сифати ва нархининг бозорда рақобатбардошлигини таъминлаш ҳам маълум даражада машаққатли меҳнатни талаб этади. Саноат тармоқларида ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш босқичма-босқич амалга оширилишини инобатга оладиган бўлсак, бундай заиф жиҳатларини ҳам тўғри қабул қилиш керак. Янги турдаги маҳсулотни ўзлаштиришда хом ашёни тўғри танлай олиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда моддий-молиявий ресурслар чеклангани, янги лойиҳани амалга оширишда иқтисодий самарадорлигини ҳисоб-китоб қилиш талаб этилиши, инвесторни жалб этиш, жой ажратиш, мутахассис тайёрлаш кабилар маълум вақт талаб этади. Aвтомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йил дaвoмидa 101617 дона “Cobalt” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,0 % га ошди), 22245 дона “Nexia Т-250” (29,3 %га камайди), 87105 дона “Lasetti-Jentra” (70,6 %га ошди), 14464 дона “Spark” (45,9 %га ошди), 20941 дона махсус енгил автомобиллар (21,0 %га ошди), 72235 дона “Damas” (31,2 %га ошди) ҳамда 9088 дона Tracker автомобиллари ишлаб чиқарилди. Республиканинг машинасозлик саноатида йирик корхоналар томонидан 225,4 минг дона двигателлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40,5 % га ошган. Муҳими, Ўзбекистоннинг юқори қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш салоҳияти мавжуд. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва маҳаллийлаштиришга асосланган саноат сиёсатини тадқиқ этиш асносида қуйидаги хулосалар ва тавсияларни келтириб ўтамиз:
1. Импорт ўрнини босишнинг муҳим таркибини кўриб чиқиш ва шу асосда унинг шаклларини аниқлаш бизга Ўзбекистон Республикасининг ўтиш давридаги иқтисодиётида унинг мақбул йўналишларини аниқлашга асос бўлди.
2. Ўзбекистон Республикасида импортга мойиллик тўғрисидаги назарий қоидаларга тўлиқ жавоб бермайдиган ҳодиса мавжуд. Бизнинг фикримизча, ушбу ҳодиса мамлакатда ички бозорни истеъмол товарлари билан мустақил равишда таъминлаш имкониятига эга эмаслиги билан боғлиқ.
3. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, импорт ўрнини босиш самарадорлиги биринчи навбатда амалдаги иқтисодий сиёсат, мавжуд иқтисодий тузилмалар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадларига боғлиқ.
4. Ишлаб чиқаришнинг трансформацион инқирози оқибатларини бартараф этиш шароитида давлат иқтисодий сиёсатини амалга оширишнинг ягона тўғри йўналиши ва мамлакатнинг иқтисодий ҳаётига таъсир қилиш - импорт ўрнини босувчи иқтисодий ўсишни рағбатлантириш сиёсати бўлиб, у импортга боғлиқликни камайтиради ва шу тариқа барча макроиқтисодий агентлар харажатларининг таъсирини оширишга ёрдам беради.
5. Миллий иқтисодиётнинг етарли даражада ривожланмаганлиги шароитида импорт ўрнини босиш стратегиясини амалга ошириш бир қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларни, хусусан, ишсизликни камайтириш, ишлаб чиқариш қувватларининг ортиқча юкланишини бартараф этиш, табиий ва иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиш, савдо шароитларини яхшилаш ва миллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини оширишга имкон беради.
6. Мавжуд саноат имкониятларидан фойдаланиш ҳолати таҳлили ишлаб чиқариш ускуналари, технологиялари ва бутловчи қисмларини импорт қилиш зарурлигини таъминлайдиган биринчи даражали импорт ўрнини босишнинг мақбуллигини асослашга имкон беради.
7. Ўзбекистон Республикасида самарали таркибий диверсификацияни амалга оширишда энг сўнгги хорижий техник, технологик ва молиявий ёрдам талаб этилади. Импорт ўрнини босиш стратегиясини амалга оширишга ёрдам сифатида, миллий иқтисодиётнинг таркибий диверсификацияси режалаштирилган стратегия натижаси сифатида ҳам ҳаракат қилиши мумкин.
Adabiyotlar ro'yxati:
- Ш.Миpзиёев. Янги Ўзбекистoн Стpaтегияси. - Тoшкент: “Oʻzbekiston” нaшpиёти, 2021.464 бет.
- Zaylobitdinova, H., Zaylobitdinov, D., & Ergashovna, A. O. (2022). The importance of banks in increasing investment attraction. Евpaзийский жуpнaл пpaвa, финaнсoв и пpиклaдных нaук, 2(2), 42-49.
- Oлимoвa, Н. Х. (2021). Aнaлиз paзвития и фaктopoв кoнкуpентoспoсoбнoсти пpoмышленных пpедпpиятий pегиoнa. Cognitio rerum,(7), 32-35.
- Oлимoвa, Н. Х., & Кapимoв, Ш. Х. (2020). Pеaл сектop кopхoнaлapидa иннoвaциoн янгиликлapни жopий қилишнинг тaшкилийиқтисoдий мехaнизмини тaкoмиллaштиpиш. In Минтaқa иқтисoдиётини инвестициялaшнинг мoлиявий-ҳуқуқий вa иннoвaциoн жиҳaтлapи (pp. 423-427).
- Эpгaшев, A. Х., & Oлимoвa, Н. Х. (2020). Иннoвaциялapни яpaтиш вa улapни сaнoaт кop-хoнaлapи фaoлиятигa жopий этишнинг aсoсий мaсaлaлapи. In Минтaқa иқтисoдиётини инвестициялaшнинг мoлиявий-ҳуқуқий вa иннoвaциoн жиҳaтлapи (pp. 487-490).
- Ўзбeкистoн Peспyбликaси Пpeзидeнти ҳyзypидaги стaтистикa aгeнтлиги. Тoшкент - 2023-й.
дипломов
Оставить комментарий